Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ Мирободда қолдириб кетилган шубҳали қоғоз қутилар юзасидан расмий ахборот берди
2019 йилнинг 15 август куни соат 18:15лар атрофида Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати ходимлари Миробод туманининг Миробод кўчасидаги кўп қаватли уй олдида шубҳали бир неча қоғоз қутилари ётганлигини аниқлаб, Миробод тумани 2-сонли Ички ишлар бўлимига хабар берган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, зудлик билан воқеа жойига етиб келган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармасининг Портлаш хавфи бўлган предметларни зарарсизлантириш бўйича махсус отряди ходимлари томонидан текширилганда, ушбу қоғоз қутилар бўшлиги маълум бўлди.
Воқеа жойида ўтказилган тезкор суриштирув ишлари жараёнида, қолдириб кетилган қоғоз қутилари шу кўчадаги уйнинг 1-қаватида жойлашган оёқ кийимлар савдоси билан шуғулланувчи дўкон ходимлари томонидан қўйиб кетилганлиги аниқланди.
“Ҳеч қандай ваҳимага ҳожат йўқлигини билдирган ҳолда, аҳолидан ҳар қандай шароитда ҳам ҳушёрликни йўқотмасликни сўраб қоламиз”, - дейилади ИИВ хабарида.
Мавзуга оид
21:31 / 02.02.2026
«Нега менга чўпчак гапирасан?» - президент Шайхонтоҳур тумани ИИБ собиқ раҳбарига танбеҳ берди
09:20 / 02.02.2026
Пойтахтда жиноятчиликка қарши курашишнинг янги босқичи бошланди
09:05 / 01.02.2026
Қамоқдаги каттаконлар, антикоррупция вертикали ва туғилишнинг пасайиши — ҳафта дайжести
16:05 / 31.01.2026