ФВВ маълумотида айтилишича, воқеа жойига 5та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга соат 11:34да етиб бориб, соат 11:39да ёнғин қуршаб олинган ва соат 12:45да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин ҳақида кеч хабар берилганлиги сабабли, жанговар бўлинмалар чақирилган манзилга етиб келганида, ёнғиннинг майдони кенгайиб кетгани маълум бўлган. Аланга қўшни хонадонларга ўтиб кетиши олди олинган.
Ёнғин оқибатида уйнинг 200 кв. метр майдонда томи, ички қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни бартараф этиш вақтида уй эгасининг онаси, 2-гуруҳ ногирони 1958 й.т фуқаро М.Т.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.











