19 августдан Мирзо Улуғбек туманида замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатила бошланади.
“Буни ҳисобга олиб, 2 ой давомида ҳисоблагичларни алмаштириш бўйича иш жараёнида оилангиздан катталарнинг иштирок этишини таъминлашни ва имкон даражасида ҳисоблагичингиз кўрсатмаларини олдиндан суратга олишни сўраймиз”, дейилган “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда.
Айни вақтда янги ҳисоблагичлар Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Учтепа, Миробод ва Сергели туманларида 240 мингдан кўпроқ маиший истеъмолчиларга ўрнатиб берилган.
Жорий йил охиригача Тошкентнинг барча туманларида замонавий ҳисоблагичларни ўрнатиш режалаштирилган.












