Жаҳон банки Ўзбекистонда электр энергиясини тақсимлаш тизимининг самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш учун 100 млн доллар имтиёзли кредит ажратади.

Дастур доирасида мамлакат бўйлаб 60 та асосий подстанцияни янгилаш ва рақамлаштириш режалаштирилган. Шунингдек, лойиҳа натижасида модернизация қилинган инфратузилма ишга туширилганидан кейинги беш йил ичида қарийб 11,7 мингта қўшимча иш ўрни яратилиши кутиляпти.

Дастур доирасида 2031 йилга бориб модернизация қилинган подстанцияларда йиллик электр энергияси йўқотишларини 20 минг MWh’га камайтириш ва камида 3,3 GW қайта тикланувчи энергия қувватларини тармоққа интеграция қилиш имконияти яратилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, лойиҳа ҳар йили қарийб 23 минг тонна карбонат ангидридга тенг иссиқхона газлари чиқиндиларининг олдини олишга ёрдам беради.