«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар ҳудудий филиали матбуот хизмати маълумотига кўра, ишлар электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш ва тармоқлардаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилади.
Қуйидаги вақт оралиқларида маҳаллаларнинг айрим ҳудудларида заруратга қараб электр узилишлари бўлиши мумкин:
Сергели тумани — Эски Жалойир маҳалласида 10:00–16:00;
Мирзо Улуғбек тумани — Катта Қорасув маҳалласида 10:00–16:00;
Шайхонтоҳур тумани — Кўх Ота маҳалласида 10:00–15:00;
Чилонзор тумани — Тирсакобод маҳалласида 10:00–16:00;
Олмазор тумани — Ниҳол маҳалласида 10:00–16:00;
Яккасарой тумани — Ракат маҳалласида 10:00–16:00;
Учтепа тумани — Чаманзор маҳалласида 10:00–16:00;
Бектемир тумани — Олтинтопган, Соҳил, Забардаст, Нурли Йўл ва Мусаффо маҳаллаларида 10:00–16:00;
Юнусобод тумани — Бободеҳқон, Шоштепа, Севинч, Аҳилобод, Қадрдон, Юртобод ва Увайсий маҳаллаларида 13:00–16:00.
Филиал таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини ҳам билдирган. Узилишлар заруратга қараб қисқа муддатли бўлиши қайд этилган.












