Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Тошкент шаҳар ҳудудий филиали хабар берди.
Электр таъминоти қуйидаги маҳаллаларнинг айрим кўчаларида вақтинча ўчирилади:
Яккасарой тумани — «Мерос» МФЙ;
Мирзо Улуғбек тумани — «Катта Қорасув» МФЙ;
Шайхонтоҳур тумани — «Ибн Сино» МФЙ;
Учтепа тумани — «Чаманзор» МФЙ;
Чилонзор тумани — «Чилонзор» МФЙ;
Бектемир тумани — «Абай», «Соҳил», «Чашма», «Нурли Йўл» ва «Мусаффо» МФЙ;
Олмазор тумани — «Себзор», «Янги Себзор», «Аҳил» ва «Умид» МФЙ;
Яшнобод тумани — «Чинор» МФЙ.
Филиал маълумотига кўра, ишлар электр тармоқларида авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ва истеъмолчиларга барқарор электр энергияси етказиб бериш мақсадида амалга оширилади.
Таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввал якунланиши мумкин. Филиал вақтинча узилишлар туфайли юзага келадиган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.

















