Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
216 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори-дармонлар тўхтатиб қолинди
Республикамизга сифати кафолатланмаган дори-дармон воситаларини ноқонуний олиб кириш ҳолатларига қарши божхона ходимлари самарали кураш олиб боришмоқда.
Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати Наманган вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Тадбир давомида, фуқаро Х.С. бошқарувидаги “ГАЗ-2834” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда Наманган шаҳри И.Каримов кўчасида тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу юк машинасида хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 216 миллион сўмлик 5434 та қадоқдаги дори-дармон воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026
Қайта ишланган маҳсулотларга божхона имтиёзлари қўлланади
17:11 / 19.05.2026
Андижонда қўлбола тарзда дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди
18:32 / 15.05.2026