Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Медведев биринчи марта «Мастерс»да ғолиб бўлди ва дунёнинг бешинчи ракеткасига айланди
Фото: Rob Carr/Getty Images
Россиялик теннисчи Даниил Медведев ўз фаолиятида биринчи марта Цинциннатида бўлиб ўтган «Мастерс» мусобақасида ғолиб чиқди. Финалда тўққизинчи рақам остида сараланган Медведев бельгиялик Давид Гоффени 7:6 (7:3), 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашув 1 соат 39 дақиқа давом этди. Медведев 10 маротаба эйсни амалга оширди, бир марта тўп узатишда хатога йўл қўйди ва 5та брейк-пойнтдан 2тасини қўлдан бой бермади. Гоффен 5та эйсни амалга ошириб, 7 марта хато қилди ва 1та брейкдан фойдаланди.
Медведев расмий учрашувларда Гоффен билан шахсий қарама-қаршиликда олдинга чиқиб олди - 2-1. Аввалроқ, Australian Open’да Медведев ғалаба қозонган, Уимблдонда - Гоффен.
Медведев кетма-кет учинчи ҳафта турнирлар финалида ўйнамоқда. Даниил икки мағлубиятдан сўнг, иккинчи уринишда «Мастерс»да ғалаба қозонди. Бир ҳафта олдин у Монреалда испаниялик Рафаэл Надалга ютқазди.
Медведев ўз карьерасидаги бешинчи унвонни, 2019 йилги мавсумда иккинчи титулни қўлга киритди ва Цинциннатида «Мастерс»ни ютган биринчи россияликка айланди.
19 август куни Медведев дунёнинг бешинчи рақамли ракеткасига айланади. Россиялик АТР рейтингида 2010 йилдан буён биринчи марта бундай юқори ўринга кўтарилади (2010 йилда Николай Давиденко бешинчи поғонани эгаллаганди).
Мавзуга оид
01:22 / 19.01.2026
Винус Уилямс Australian Open рекордини ўрнатди
11:48 / 15.12.2025
Теннис: Раҳимова ва Тимофеевадан кейин Кудерметова ҳам Ўзбекистонга ўтди
19:00 / 08.12.2025
Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган россиялик теннисчи WTA 125 турнири ғолиби бўлди
18:18 / 21.10.2025