Теннисчи Камилла Раҳимова теннис бўйича АҚШ Очиқ чемпионатининг (US Open) учинчи даврасигача етиб борди.
Иккинчи даврада у испаниялик теннисчи Оксана Селехметевани 2 сетда (6:3, 6:0) ишончли тарзда мағлубиятга учратди. Баҳс 1 соат 5 дақиқа давом этди.
Учинчи даврада дунёнинг ва турнирнинг биринчи ракеткаси беларуслик Арина Соболенкога 2 сетда (3:6, 4:6) ютқазди.
Учинчи босқичга чиқиш Раҳимовага 130 рейтинг очкоси ва 290 минг доллар мукофот пули олиб келди.
Асли россиялик бўлган Камилла Раҳимова 2025 йил декабр ойида спорт фуқаролигини ўзгартириб, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон байроғи остида иштирок этишни бошлади.















