ИИВ Самарқанддаги босқинчилик ҳақида расмий маълумот билан чиқди
Жорий йилнинг 14 август куни ижтимоий тармоқларда юқоридаги ном билан тарқалган видео Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан ўрганилди.
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ушбу ҳолат Навоий вилоятининг Хатирчи туманида эмас, балки, Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида 2019 йилнинг 10 июнь куни содир бўлган.
Шу куни соат 23.00ларда Т.С., А.Қ. ва Қ.А. ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Нарпай туманининг Оқтош шаҳри ҳудудида У.К.га тегишли бўлган “Тико” русумли автомашинада Г.Р. билан ўзаро суҳбатлашиб ўтирган О.Қ., У.К. ва Д.С.нинг танаси турли жойларига уриб-тепиб, уларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, У.К.га тегишли бўлган “Samsung” русумли уяли телефон ва автомашинанинг бир жуфт “Sony” русумли радиокарнайи, Д.С.га тегишли “Samsung” русумли уяли телефон ва 750 минг сўм пул, О.Қ.га тегишли “Samsung” русумли уяли телефони ва эркаклар кумуш занжирини қўлга киритиб, ушбу ҳолатларни О.Қ.га тегишли бўлган “Samsung” русумли уяли телефонга тасвирга олиб, кейинчалик ушбу тасвирларни интернет тармоғига жойлаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Қ. ва унинг укаси Қ.А. жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Бундан ташқари, Г.Р. таъкидлаб ўтган, унинг бўйнига О.Қ., У.К. ва Д.С. пичоқ тираб қўрқитганлиги ҳолати дастлабки тергов даврида ўрганилади.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024