Юридик нуқтаи назардан квартирани қайта режалаштиришга реконструкция сифатида қаралади. Бинодаги ўзгаришларни ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри ДКда рўйхатга олиш зарурми, деб ёзади Norma эксперти Олег Гаевой.
Амалиётда кўпчилик бу саволни жуда кеч, иш бажарилгандан кейин беради, дея таъкидладилар Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасида. Рўй берган ўзгаришларни ДКда рўйхатга олиш “қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш” деб номланадиган тартиб-таомил доирасида амалга оширилади, лекин ундан олдин квартирада қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш учун келишиш ва рухсатнома олишга қаратилган қатор таомиллар амалга оширилиши лозим.
Яқинда тартиблар ўзгарди ҳамда ҳозирги кунда реконструкция қилиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилдаги 370-сон қарорига амал қилиш лозим. Янги қоидаларнинг асосий фарқи шундаки, энди турли инстанциялар бўйлаб югуришга ҳожат йўқ. Барча рухсатномаларни квартира жойлашган жой бўйича Давлат хизматлари марказига мурожаат қилган ҳолда олиш мумкин. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланган ҳолда буни уйдан чиқмай бажариш ҳам мумкин. Зарурат бўлганда зарур ҳужжатларни расмийлаштиришга масъул бўлган органлар мутахассислари ўзлари қўнғироқ қилиб, реконструкция қилинадиган бинони ўрганиш учун жойига борадилар. Шунинг учун, давлат хизмати учун мурожаат қилганда сўровномани тўлдирганда телефон рақамини хатосиз кўрсатиш муҳим ҳисобланади.
№ | Тартиб-таомил | Қандай ҳолларда мазкур тартиб-таомилдан ўтиш зарур | Мурожаат қилгандан кейин қандай ҳаракатлар кутилади |
1 | Объектни реконструкция қилиш (қайта режалаштириш) учун рухсатнома олиш | Объектни реконструкция қилиш деганда қуйидагилар тушунилади: |















