Ўтган мавсумда кўплаб футболчилар расизм муаммоси ортидан ижтимоий тармоқларга 24 соатлик бойкот эълон қилишган эди.

Шундан сўнг Твиттер, Инстаграм ва Фэйсбук вакиллари бу масалани муҳокама қилиш учун Англия Профессионал футболчилар ассоциацияси аъзолари билан учрашган.

Натижада ҳозирги келиб Твиттер ўз сиёсатида янгиликка қўл урмоқда. Микроблог эндиликда ирқчилик муаммосига қарши янада фаолроқ кураш олиб боради, жумладан 50 нафар машҳур қора танли футболчиларнинг аккаунтлари доимий равишда текшириб турилади.

Бунга қадар ирқчилик мазмунидаги твитлар ёки ҳақоратга йўғрилган хабарлар фақатгина улар ҳақида хабар берилган тақдирдагина кўриб чиқилган.