Ўзбекистон | 12:19 / 23.08.2019
11025
2 дақиқада ўқилади

Ҳукумат дори воситалари таъминоти бўйича янги қарор қабул қилади

Фото: ТАСС

Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳоли ва тиббиёт муассасаларини дори воситалари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ҳужжат аҳолининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш, “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясини бошқариш самарадорлигини ошириш, хўжалик жамиятлари устав фондидаги давлат улушларини самарали бошқаришни ташкил этиш мақсадида қабул қилиниши мумкин.

Қарор лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси акциядорларининг “Қашқадарё дори-дармон” давлат унитар корхонасининг мулкчилик шаклини масъулияти чекланган жамиятга ўзгартириб, унинг устав фондидаги 100 фоиз давлат улушини “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси устав фондига давлат улушини ошириш ҳисобига бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги “Қашқадарё дори - дармон” давлат унитар корхонасининг мулкчилик шаклини масъулияти чекланган жамиятга ўзгартириш ҳамда унинг устав фондидаги 100 фоиз давлат улушини белгиланган тартибда “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси устав фондига давлат улушини ошириш ҳисобига бериш чораларини кўради.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Я. Ҳайдаров зиммасига юкланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид