Ҳонгконгда фавқулодда вазият тартиби киритилиши мумкин
Ҳонгконг раҳбарияти норозилик намойишлари гирдобида қолган шаҳарда тартибсизликларга барҳам бериш учун барча қонуний имкониятларни, жумладан фавқулодда вазият ҳолатидаги чоралар ҳақидаги қонунни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.
“Биз ушбу босқичда ҳар қандай имкониятни истисно этмаймиз, чунки норозиликлар келгусида қанчалик авж олишини билмаймиз”, деб айтган нашрга бир манба ва вазият ҳали “фавқулодда вазият киритиш нуқтасига етмагани” ва юқорида тилга олинган қонун ҳали муҳокама қилинмаганини қўшимча қилган.
Ушбу қонун Ҳонгконг Британия мустамлакаси бўлган вақтларда ишлаб чиқилган ва унга 1999 йилда тузатишлар киритилган. У охирги марта 1967 йилги тартибсизликлар вақтида қўлланган. Ушбу қонун Ҳонгконг маъмурияти раҳбари томонидан жамиятга хавф солувчи фавқулодда вазиятлар юзага келса, қонунчилик кенгаши билан келишувсиз қабул қилиниши мумкин.
Нашрнинг таъкидлашича, ушбу қонун қабул қилинса, ижрочилик ҳокимиятига кенг ваколатлар, жумладан ҳибсга олишга, депортация қилишга ордер бериш, барча транспорт тугунлари ортидан назорат, мол-мулкни мусодара қилиш, тинтувлар ўтказиш ҳуқуқини беради.
Мавзуга оид
00:28 / 06.09.2024
Ҳонгконгда «Яги» супертайфуни туфайли 100 дан ортиқ рейс бекор қилинди
18:11 / 05.09.2024
Бойсун синови: Ўзбекистон йирик техноген офатларга қанчалик тайёр?
18:31 / 30.07.2024
Ўзбекистонлик ўқувчи илк бор Халқаро иқтисодиёт олимпиадасида совриндор бўлди
17:05 / 30.07.2024