Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Украинанинг ҳали ҳеч бир президенти эришмаган кўрсаткичга эришди
Украина президенти Владимир Зеленскийга фуқароларнинг 70 фоизи ишонади, Илько Кучерив номидаги "Демократические инициативи" фонди ўтказган сўровда ана шундай кўрсаткич қайд этилди.
"Зеленскийнинг “асал ойи” давом этмоқда. Янги сайланган президент Владимир Зеленскийга ҳозирда фуқароларнинг 70 фоизи ишонади. Украина тарихида ҳеч бир президент бундай ишончга эришмаган, Юшченко 50 фоиздан ортиқроқ эди. Бу энг юқори кўрсаткич", - деди фонд директори Ирина Бекешкина.
Украина аҳолиси ўртасида сўров Илько Кучерив номидаги "Демократические инициативи" фонди ва Киев халқаро социология университети ҳамкорлигида 8 августдан 20 августгача ўтказилди.
Сўров Украинанинг барча областларидаги 103та аҳоли масканида, Донецк ва Луганск областларида эса Киев назорати остидаги ҳудудларда ўтказилди.
Унда 18 ёшдан юқори бўлган 2040 киши қатнашган.
Мавзуга оид
08:56 / 11.07.2026
Украина Россиядаги стратегик объектларга зарбаларни кенгайтирмоқчи
12:28 / 10.07.2026
Трамп Украинага Patriot учун ракеталар лицензиясини ваъда қилди
21:27 / 08.07.2026
Трамп Украинанинг Россия ичкарисига берган зарбаларини қўллаб-қувватлади
12:11 / 06.07.2026