Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея суди "Samsung меросхўри" ишини қайта кўришга юборди
Жанубий Корея олий суди Samsung Electronics вице-президенти ва раҳбари Ли Чжэ Ён ишини қайта кўришга юборди. Бу ҳақда "Рёнхап" агентлиги хабар берди.
"2018 йил февралда қабул қилинган қарор Жанубий Корея олий суди якуний хулосасига мувофиқ қайта кўриб чиқилади", - дейилади агентлик хабарида.
2018 йилда Сеул юқори суди Ли Чжэ Ёндан қатор жиддий айбловларни олиб ташлаган ва озодликдан маҳрум қилиш жазосини икки бараварга – 2,5 йилгача қисқартирганди. Шу тарзда Ли Чжэ Ён қамоқда деярли бир йил ўтирганидан сўнг озодликка чиққанди.
"Samsung меросхўри" иши мамлакатнинг собиқ президенти Пак Кин Хе атрофида юзага келган коррупцион можаро билан боғлиқ.
Мавзуга оид
09:00 / 16.06.2026
Фирибгарлар суд органлари номидан СМС юбормоқда
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
20:18 / 06.06.2026
Янги Samsung Galaxy S27 Pro смартфони ҳақида маълумот берилди
08:56 / 28.05.2026