Спорт | 08:11 / 07.09.2019
7819
1 дақиқада ўқилади

Медведев US Open финалига чиқди. У «Катта дубулға»нинг 14 йил ичидаги биринчи россиялик финалчиси

Фото: Чемпионат.com

Россиялик теннисчи Даниил Медведев ярим финалда Григор Димитровни 7:6 (7:5), 6:4, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, теннис бўйича АҚШ очиқ чемпионати финалига чиқди. Учрашув «Билли Жин Кинг Нэшионал Теннис Сентер. Артур Эш Стэдиум» стадионида бўлиб ўтди. 

Медведев 10та эйсни амалга ошириб, 8та қўш хатога йўл қўйди ва 9та брейк-пойнтнинг 5тасидан фойдаланди. Димитров эса 2та эйс, 2та хато ва 9та брейк-пойнтдан 3та аниқ уринишни қайд этди.

Турнир финалида Медведев Рафаэл Надал - Маттео Берреттини жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди. Финал 8 сентябрь, якшанба куни бўлиб ўтади.

2018 йилда сербиялик Новак Жокович АҚШ Очиқ чемпионати ғолибига айланганди.

Даниил Медведев - «Катта дубулға»нинг сўнгги 14 йил ичида эркаклар ўртасидаги илк россиялик финалчиси. 2005 йилда Марат Сафин Australian Open финалига чиққанди.

Мавзуга оид