Ўзбекистон | 12:13 / 09.09.2019
6155
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Туркия темир йўл орқали мултимодал юк ташишни муҳокама қилди

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида «Туркия давлат темир йўллари» ОАЖ бош директори Э. Арикан бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда савдо ҳажми ўсиб бораётгани ва мамлакатда бизнес секторининг фаоллиги ошиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, икки мамлакат ўртасидаги транспортни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Туркия-Грузия-Озарбойжон-Туркманистон-Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой йўналиши бўйича мултимодал транспорт қатнови йўлга қўйилиши, халқаро транспорт тизимини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди, бу юқорида қайд этилган давлатлар иқтисодиётининг ўсишига сезиларли таъсир кўрсатади.

Шунингдек, икки мамлакат ишбилармонлари самарали маълумот алмашиш, янги алоқаларни ўрнатиш, янги лойиҳаларни амалга ошириш устида ишлаш имкониятига эга бўлган Ўзбекистон-Туркия бизнес форумини ташкил этиш бўйича таклифларни кўриб чиқдилар. Ушбу йўналишда яқин ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид