Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меркель АҚШ энди Европанинг ҳимоячиси вазифасини бажармаслигини айтди
АҚШ бундан буён Европани автоматик равишда ҳимоя қилмайди ва ўз хавфсизлигини таъминлашга кўпроқ эътибор қаратиши керак. Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркель 2020 йилги федерал бюджет бўйича Бундестагдаги мунозаралар вақтида айтди.
Меркелнинг сўзларига кўра, АҚШ "ҳам ҳарбий, ҳам иқтисодий жиҳатдан" қудратли давлат саналади.
"Европа қарашлардаги фарқларга қарамасдан, бу қудратли давлат қадриятлари билан боғланган. Умумий жиҳатлар кўп, аммо энди улар совуқ уруш давридаги каби Европанинг ҳимоячиси ролини ўйнамайди. Бу борада Европанинг сезиларли ҳиссаси керак", - деди Меркель.
Германия канцлерининг таъкидлашича, "парламентдаги музокаралар жиддий ўзгаришлар ва жаҳондаги кучларнинг ўрни алмашиши даврида бўлиб ўтмоқда".
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026