Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ҳарбийлари 250 минг литр ёнилғи олиб кетаётган кемани қўлга олди
Фото: AP Photo / Vahid Salemi
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳарбий денгиз кучлари 250 минг литр дизель ёнилғиси олиб кетаётган кемани қўлга олди. Бу ҳақда IRIB телерадиокомпанияси хабар қилди.
"Кема Эроннинг Бандар-Ланга портидан БАА томон сузиб кетаётган бўлган ва Катта Томб оролидан 20 миля шарқда ушланган", - дейилади хабарда.
Маълумот берилишича, кемада 11 нафар экипаж аъзоси бўлиб, у 250 минг литр контрабанда ёнилғи олиб кетаётган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 19 июлда Эрон Британия байроғи остида сузаётган Stena Impero танкерини ушлаганди.
Август бошларида эса Форс кўрфазида нефть контрабандасида гумон қилинган Ироқ кемаси ушлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:58 / 01.05.2026
Эрон АҚШ билан тинчлик музокаралари доирасида янги таклиф юборди
17:41 / 01.05.2026
Эрондаги уруш фонида гигиена воситаларининг нархи ҳам қимматлашяпти
23:01 / 30.04.2026
Мужтаба Хоминаий: америкаликларнинг жойи Форс кўрфазининг тубида
20:37 / 30.04.2026