Жаҳон | 15:22 / 17.09.2019
8580
1 дақиқада ўқилади

Эрон «Толибон» вакиллари билан музокаралар ўтказилганини тасдиқлади

Фото: РИА Новости

Эрон ташқи ишлар вазирлиги мамлакатга яқинда "Толибон" ҳаракати делегацияси келиб-кетганини тасдиқлади.

"Яқинда Эроннинг Афғонистондаги низолашувчи томонлар билан кўптомонлама маслаҳатлашувлари доирасида "Толибон" ҳаракати делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрди", - деди Эрон ТИВ расмий вакили Аббос Мусавий.

Унинг қўшимча қилишича, "Толибон" делегацияси Афғонистондаги вазият бўйича маслаҳатлашувлар ўтказган".

Музокаралар тафсилоти ва муддати маълум қилинмаяпти.

Афғонистонда қарийб 18 йилдан буён ички уруш давом этмоқда, мамлакатнинг 50 фоиздан ортиқ қисми "Толибон" ҳаракати назорати остида.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид