Жамият | 16:36 / 20.09.2019
8347
2 дақиқада ўқилади

Ургут туманида йил бошидан бери 78 та оилавий боғча ишга тушди

Ургут туманида 123 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларда 8800 нафардан ортиқ бола тарбияланади.

“Бугун туманимизда оилавий боғча очиш истагини билдираётган тадбиркорлар талайгина, бундан ташқари тумандаги 6 ёшли болаларни туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 4500 нафарини мактабга тайёрлов гуруҳларига қамраб олишни режалаштирганмиз. Бу билан албатта қамровимиз яна 10 фоизга ошади”, – дейди Ургут туман мактабгача таълим бўлими мудири Ҳилола Бобоева.

Йил бошида Ургутда 86 та оилавий боғча очиш режалаштирилган бўлса, бугун улар сони 78 тани ташкил этмоқда. Шу орқали мазкур муассасаларда 156 та иш ўрни ҳам яратилди. Йил якунигача янги мактабгача тарбия муассасалари сонини 100 тага етказиш режалаштирилган.

Мустақилликнинг 28 йиллик байрами арафасида эса 28 та оилавий боғча иш фаолиятини бошлади. Уларга 700 нафар бола қамраб олинди. Уларнинг аксарияти туманнинг энг чекка мактабгача таълим муассасаси бўлмаган ҳудудларда очилди.

Умуман олганда мақсадимиз фақат қамровни ошириш эмас, балки ёш авлоднинг ақлий, жисмоний салоҳиятини ошириб бориш ҳам биз учун муҳим. Бунинг учун эса алоҳида режаларимиз бор. Масалан, боланинг ақлий салоҳиятини ошириб боришда тарбиячиларнинг малакаси юқори бўлиши лозим. Шу мақсадда тарбиячилар иштирокида ҳам турли ўқув семинарлар ўтказиб борилади. 

Бундан ташқари, меъёрий ҳужжатлар бўйича ўқув амалий семинарлар ҳам доимий равишда режа асосида ўтказилиб келинмоқда.

Юқорида айтилган мактабгача таълим муассасаларида инглиз тили, рус тили, мусиқа ва бошқа йўналишдаги тўгараклар ҳам ташкил этилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид