Жаҳон | 17:10 / 25.09.2019
5742
1 дақиқада ўқилади

Жаҳондаги банклар 60 мингга яқин ходимини бўшатишини эълон қилди

Фото: Depositphotos

Жаҳондаги банклар бир неча йил давомида 60 мингга яқин ходимини бўшатишини эълон қилди, ишдан бўшатишларнинг деярли барчаси Европага тўғри келади.

Бу салбий фоиз ставкалари ва иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашиши билан боғлиқ, деб ёзади Bloomberg агентлиги. Ўтган ҳафтада Германиянинг Commerzbank банки 4,3 минг иш ўрнини қисқартириш режасини маълум қилди.

Умумий қисқартиришлар сони 58,2 мингтани ташкил этади ва 524, мингдан ортиғи Европа банкларига тўғри келади. Осиё-Тинч океани минтақасида бу кўрсаткич 500 кишидан ортиқроқ, Шимолий Америкада 2,77 минг, Яқин Шарқ ва Африкада 2,5 мингдан озроқ ходимни ташкил этади.

Германиядаги банклар бу борада пешқадам. Deutsche Bank 2022 йил охиригача 18 минг ходимини ишдан бўшатмоқчи.

Испаниянинг Santander банки 5,4 минг, Британиянинг HSBC ва Barclays банклари мос равишда 4 минг ва 3 минг, Россиянинг Альфа-банки 3 минг кишини бўшатади.

Мавзуга оид