Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги автобус қатновлари йўлга қўйилди
Жорий йилнинг 25 сентябрь кунидан эътиборан қўшни Қозоғистон Республикасининг Хоргос ва Петропавловск шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди. Мазкур йўналишларда “Uzautotrans Service” корхонаси замонавий Yutong автобусларида хизмат кўрсатади.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, “Тошкент-Хоргос” йўналишида қатновлар ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади. Автобуслар “Тошкент” автовокзалидан соат 10:00да йўлга чиқади. Чипта нархи эса 200 000 сўм этиб белгиланган.
“Тошкент-Петропавловск” йўналишида эса қатновлар кун ора амалга оширилади. Автобус “Тошкент” автовокзалидан соат 19:00да жўнаб кетади. Мазкур қатнов йўналишида чипта нархи 337 000 сўмни ташкил этади.
Шунингдек, бугунги кунда Тошкент-Олмаота, Тошкент-Ушкунур, Тошкент-Қизилўрда, Тошкент-Нур-Султон, Чирчиқ-Ушкунур, Чирчиқ-Олмаота, Чирчиқ-Чимкент, Ангрен-Олмаота йўналишларида ҳам мунтазам автобус қатновлари амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:40
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
23:06 / 11.11.2024
Тошкентда «гармошка» автобус билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси жароҳат олди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024