Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боткен вилоятида Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлигида ўқув машқлари ўтказилди
Жорий йилнинг 24-25 сентябрь кунлари Қирғизистон Республикаси Боткен туманида “Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳудудида табиий тусдаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси бошқарув органлари, куч ва воситаларининг ҳамкорликдаги ҳаракати" мавзусида ҳамкорликдаги ўқув машқлари ўтказилди.


ФВВ хабарига кўра, ўтказилган ўқув машқларининг асосий мақсади Марказий Осиёда вайронкор зилзила натижасида юзага келган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг тайёргарлик даражасини оширишдан иборат бўлди.
Таъкидланишича, машғулотда Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тожикистон Республикаси Тожикистон Республикаси ҳукумати қошидаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролар мудофааси қўмитаси ёнғин-қутқарув бўлинмалари иштирок этди.



Мавзуга оид
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
18:07 / 04.07.2026
5 июл куни маъмурий биноларда ФВВнинг махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилади
22:31 / 02.07.2026