Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва КХШТ мавзуси. Матвиенко масала ҳозирча кун тартибида эмаслигини маълум қилди

Фото: KUN.UZ
Ўзбекистоннинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)га қайтиши масаласи айни дамда кун тартибида эмас. Бу ҳақда Россия Федерациялар кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралардан сўнг маълум қилди.
«Бундай имконият бор. КХШТ эшиклари Ўзбекистон учун очиқ, бироқ бу масала айни дамда кун тартибида эмас», - деди у.
Матвиенконинг қайд этишича, Ўзбекистон қонунчилигида мамлакатнинг шундай иттифоқларга қўшилишига имкон бермайдиган нормалар белгилаб қўйилган.
«Мен бу масала қачондир кун тартибига қайтиши мумкинлигини истисно этмайман, лекин президент билан уни муҳокама қилмадик», - деди Матвиенко.
Ўзбекистон МДҲ хавфсизлигини таъминлашни назарда тутган ушбу ташкилотдан 1999 йилда чиқиб кетган ва 2006 йил августида яна қайта аъзо бўлиб кирган эди.
КХШТни барпо этиш ҳақидаги битим 1992 йилнинг май ойида Тошкентда имзоланган эди.
Унга собиқ Совет Иттифоқининг тўққиз республикаси аъзо бўлиб кирган.
Ҳозирда ушбу ташкилотга Арманистон, Белорусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон аъзо бўлиб қолмоқда.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қирғизистондан 5,2 млрд сўмлик тилла буюмларни ноқонуний олиб келган шахс ушланди
Ўзбекистон | 09:22
-
Тошкент ва Фарғонада ички ишлар соҳасидаги пенсионерлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб қилинади
Ўзбекистон | 09:04
-
Ҳокимият органларида ички назорат тизими такомиллаштирилади
Ўзбекистон | 09:01
-
Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб экологик технология асосида молибденни қайта ишламоқда
Ўзбекистон | 09:00
Мавзуга оид

18:50 / 07.04.2025
Саида Мирзиёева Россия Федерация Кенгаши раиси билан учрашди

18:30 / 07.04.2025
Шавкат Мирзиёев 20 га яқин мамлакат парламентлари делегацияларини қабул қилди

12:06 / 29.01.2025
Россиянинг Кавказдаги асосий иттифоқчиси бўлган Арманистон нега АҚШнинг стратегик ҳамкорига айланмоқда?

09:23 / 05.12.2024