Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Сифатсиз дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотлари саломатликка жиддий хавф туғдириши шубҳасиз. Чунки, турли шароитда ва белгиланган меъёрларга риоя қилинмаган ҳолда ташиладиган дори воситалари шифо ўрнига касалликни янада кучайтириб юбориши мумкин.
Афсуски, юқоридаги оддий ҳақиқатдан кўз юмган айрим кимсаларни юртдошларимизнинг саломатлигидан кўра, мўмай даромад кўпроқ қизиқтиради.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ чегара қўшинлари ходимлари Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида ноқонуний дори воситаларини кириб келишини олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Тадбир давомида қўшни мамлакат фуқароси И.Ё. Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида жойлашган давлат чегараси яқинида шубҳали юклар олиб кетаётган вақтида тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилди.
Натижада, ушбу шахс юклари орасида хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати тахминан 75 миллион сўмлик 16 хил турдаги 6369 дона дори воситаларни ноқонуний даромад олиш мақсадида олиб кетаётгани маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
12:01 / 01.05.2026
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган компаниялар маълум қилинди
21:30 / 24.04.2026
Оҳангаронда 19 хил сифати кафолатланмаган дорилар муомалага киритилишининг олди олинди
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:22 / 18.04.2026