Bloomberg: Туркия Сурия билан чегарага қўшин ва техникаларини олиб келмоқда
Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган "Сурия демократик кучлари" (СДК) курд қуролли коалициясига қарши операция эълон қилганидан кейин Туркия Сурия билан чегарадош Акчакала уездига қўшимча қўшин ва техникаларни юборди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маҳаллий телевидениега асосланиб хабар берди.
Қайд этилишича, аввалроқ Туркия раҳбари Анқара "тайёргарликни тугатгани, операция режасини ишлаб чиқишни якунлагани" ва шунингдек, "керакли буйруқлар берилгани" ҳақида айтганди. Эрдўған, шунингдек, Сурия шимолидаги ҳарбий операция ер ва ҳаво орқали амалга оширилишини билдирган. Турк ҳарбий аралашувининг мақсади Туркиядаги суриялик қочқинларни буфер ҳудудига жойлаштириш ва курд қуролли коалицияси кучларини сиқиб чиқаришдир.
Аввалроқ, СДК вакили Мустафо Бали турк қўшинлари Суриянинг шимолий-шарқий ҳудудларига бостириб кирган тақдирда уларга қарши қарши ҳарбий операция бошлашини айтган эди.
Август ойида АҚШ ва Туркия Сурия-Туркия чегарасида хавфсизлик ҳудудини ташкил этишга келишиб олганликлари ҳақида хабар берилганди. Туркия томонига кўра, юз минглаб суриялик қочқинлар Туркиядан буфер зонага қайтишлари мумкин.