10:00 / 09.10.2019
0
7899

«Милан» бош мураббийни истеъфога чиқарди. Бу мураббий антирекорд ўрнатди

«Милан» клуби бош мураббий Марко Жампаоло билан хайрлашди. Клуб матбуот хизмати расман хабар беришича, 51 ёшли мутахассис қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилди. 

Жампаоло бошқарувида «Милан» А Сериянинг 7 турида 3 марта ғалаба қозониб, 4 марта ютқазди ва 9 очко билан 10-ўринда жойлашди. 

Ушбу мутахассис клубдаги фаолияти давомида янги антирекорд ўрнатди - у «Милан» тарихида энг кам ишлаган мураббийга айланди. Жампаоло «Милан» бош мураббийлигига 19 июнь куни тайинланган ва у билан йилига 2 миллион евролик маош тўлаш назарда тутилган 2 йиллик шартнома имзоланганди. У «россонери»ни атиги 111 кун бошқарди.

Яқин вақтлар ичида «Милан»га Стефано Пиоли бош мураббий этиб тайинланиши кутилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top