Сенат ялпи мажлисида банк фаолиятига оид иккита қонун маъқулланди
Бугун, 11 октябрь куни, Сенатнинг 23-ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда қатор қонунлар, вазирликларнинг ҳисоботлари тингланмоқда. Мажлис кун тартибида биринчи масала «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири муҳокама этилди. Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Мухамет Жумагелдиев ушбу ҳуқуқий ҳужжатнинг муҳим бандлари ҳақида ахборот берди.
«Банклар акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади. Банклар Марказий банкда давлат рўйхатига олинган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомини олади. Банклар Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини Марказий банк томонидан бериладиган, банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) асосида амалга оширади. Лицензия унинг амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади. Лицензияни ёки унга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш тақиқланади», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Банкларни лицензиялаш тартиб-таомили қуйидаги икки босқичдан иборат:
- Марказий банк томонидан банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш
- бир вақтнинг ўзида лицензия берган ҳолда банкни давлат рўйхатидан ўтказиш
Лицензия берилганлиги учун банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Шунингдек, «Марказий Банк тўғрисида»ги Қонунининг янги таҳрири муҳокама этилди. Унда мамлакат пул-кредит сиёсати, унинг инструментларини тубдан такомиллаштириш ва нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган таъсирини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар асосида инфляциянинг олдини олиш ва бунда Марказий банк фаолиятини тартибга солиш мазкур Қонуннинг асосий мақсадини ташкил этади.
Иккала қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
12:30 / 06.11.2024