Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов ва Мавлут Човушўғли Ўзбекистон - Туркия ҳамкорлигини муҳокама қилди
2019 йилнинг 13 октябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 7-йиғилишида иштирок этиш учун Боку шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, вазирлар Ўзбекистоннинг Туркий кенгашда тўла ҳуқуқли иштироки юзасидан бир-бирларини самимий табрикладилар ва бу ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик салоҳиятини кескин оширишига ишонч билдирдилар.
Учрашувда Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлигининг долзарб масалалари, уни аниқ йўналишларда ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида кўп қиррали ҳамкорликни икки томонлама ҳамда Туркий кенгаш шаклида янада кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026