Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар Ўзбекистондан маймун боласини олиб чиқишга уринган шахсларни қўлга олишди
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари ходимлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунбузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ноодатий божхона қонунбузилиш ҳолати ўз вақтида фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбир давомида, Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи давлатимиз чегаралари яқинида турган “Spark” русумли автомашина божхоначиларимиз эътиборини тортди ва автоулов ҳамда унинг ичида ўтирган фуқаролар Ф.У. ва Ж.С.лар белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.
атижада, автомашина салонида ноёб орангутан турига мансуб маймун боласи борлиги маълум бўлди.
Шунингдек, фуқаро У.Ф. божхоначиларни пайқаши биланоқ уддабуронлик билан машина ёнига улоқтирган тамаки қутиси ҳам текширилди.
Текширув жараёнида тамаки қутисида 0,36 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Фуқаро Ж.С.га тегишли сумкада эса 4 дона турли дори воситалари борлиги ҳам маълум бўлди.
Қонунбузардан олинган маймун боласи Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026