Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда педагог ходимлар томонидан қасддан одам ўлдириш жинояти содир этилди
Самарқандда педагог ходимлар томонидан қасддан одам ўлдириш жинояти содир этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 2019 йил 24 октябрь куни Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Накурт маҳалласида А.С. (1983 йилда туғилган, ўқитувчи) ва Ҳ.Б. (1984 йилда туғилган, ўқитувчи) таниши У.С. (1984 йилда туғилган, ветеринария бўлими ходими) билан ўзаро келишмовчилик туфайли жанжаллашган.
Хабарда айтилишича, улар У.С.нинг танаси турли жойларига уриб, қасддан ўлдириб, марҳумни ўзига тегишли бўлган автомашинаси ичига ўтказиб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани прокуратураси томонидан А.С. ва Ҳ.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "п" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026