Россия Тожикистонга беғараз асосда ҳарбий техника ва қуроллар тақдим этди
Марказий ҳарбий округ қўмондони Александр Лапиннинг сўзларига кўра, Россия Тожикистонни Марказий Осиё ҳудудидаги асосий иттифоқдоши сифатида кўради ва миллий қуролли кучларни модернизация қилиш дастури доирасида унинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашади.
Россия ҳарбийлари Тожикистон қуролли кучларига беғараз асосда умумий қиймати 320 млн рубллик (5 млн доллар) ҳарбий техника ва қурол-яроғлар партиясини тақдим этди. Бу ҳақда Россия марказий ҳарбий округи матбуот хизмати хабар берди.
Тақдимот маросими Душанбеда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг “Бузилмас қардошлик - 2019” ўқув машғулотлари якунланганидан сўнг бўлиб ўтди.
Марказий ҳарбий округ қўмондони Александр Лапиннинг сўзларига кўра, Россия Тожикистонни Марказий Осиё ҳудудидаги асосий иттифоқдоши сифатида кўради ва миллий қуролли кучларни модернизация қилиш дастури доирасида унинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашади.
Олти давлат (Россия, Белоруссия, Арманистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон) ҳарбийлари иштирокидаги “Бузилмас қардошлик - 2019” ўқув машғулотлари 21 октябрь куни Тожикистоннинг "Ҳарб-Майдон" полигонида бошланганди. Унда 3,5 минг ҳарбий, 600 дан ортиқ ҳарбий ва махсус техника қатнашди.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024