Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дилмурод Набиев энди Ўзбекистон волейбол федерациясини ҳам бошқаради
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг анжуманлар залида Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда вазирлик мутасаддилари ҳамда федерациянинг ижроқўм аъзолари иштирок этди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, конференцияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Шу кунгача федерация президенти лавозими вакант бўлиб турганлиги сабабли Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Дониёр Бурнашев ушбу лавозимга Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев номзодини илгари сурди. Овоз бериш жараёнида номзод бир овоздан маъқулланди ҳамда Д. Набиев Ўзбекистон волейбол федерациясининг президенти этиб сайланди.
Йиғилишда сўз олган Дилмурод Набиев волейбол мамлакатда кенг оммалашган ва энг севимли спорт турларидан бири саналса-да, бироқ унинг ривожланиш даражаси бошқа ўйин турлари билан солиштирганда сезиларли даражада ортда қолаётганини танқид қилди ва эндиликда барча бир ёқадан бош чиқарган ҳолда ушбу Олимпия спорт турини янги босқичга олиб чиқиш учун астойдил ҳаракат қилишини билдирди.
Мавзуга оид
23:20 / 30.08.2024
Тарихдаги энг баланд бўйли паралимпиадачи Парижда ҳам олтин медални қўлга киритиш ниятида
10:40 / 14.03.2024
Тошкентда волейбол бўйича шаҳар ИИББ бошлиғи кубоги ўтказилмоқда
16:03 / 16.11.2023
Марказий Осиё давлатлари ўртасида волейбол бўйича Ўзбекистон президенти соврини учун мусобақа ўтказилади
20:27 / 15.07.2023