Фарғонадаги “Garden Catering Trade” МЧЖ мансабдорларига оид жиноят иши кассация инстанциясида кўриб чиқилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти судлари ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, кассация инстанциясининг ҳукми билан ЖИБ Фурқат туман судининг 2026 йил 21 сентябрдаги “Garden Catering Trade” МЧЖ раҳбари Ш.Т. ва технологи Р.А.га оид қисми бекор қилиниб, уларга нисбатан янги айблов ҳукми чиқарилган.

Унга кўра, Жиноят кодексининг 59 ва 61-моддалари тартибида МЧЖ раҳбари Ш.Т.га 4 йил, технологи Р.А.га эса 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Kun.uz аввалроқ 105 боланинг боғчада овқатдан заҳарланишига сабабчи бўлган ушбу шахслар суд залида қамоқдан озод қилингани ҳақида хабар берганди. Жиноят ишини кўриб чиққан ЖИБ Фурқат туман судининг 2026 йил 21 сентябрдаги ҳукми билан айбдорларга ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш билан боғлиқ жазо тайинлаб, улар суд залида қамоқдан озод қилинганди.

Судланувчилар болаларнинг оммавий заҳарланишига сабаб бўлган қилмишдан ташқари ўғрилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш каби жиноятларни содир этишда ҳам айбли деб топилган.

Шундан сўнг Фарғона вилояти судлари ҳолат юзасидан расмий баёнот бериб, судланувчиларга “қонунда белгиланган санкция доирасида тегишли жазолар тайинланган”ини билдирганди.

“Таъкидлаш жоизки, жазо тайинлашда судланувчиларнинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги, жабрланувчиларга етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, шунингдек, жабрланувчиларнинг қонуний вакиллари томонидан даъволар мавжуд эмаслиги билдирилганлиги инобатга олинган”, дейилганди баёнотда.

Воқеалар хронологияси

2026 йил 20 февралда Фарғона шаҳридаги айрим давлат боғчаларида болаларнинг оммавий заҳарланиши юз берганди