Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган вилоятида М-600 маркали юқори сифатли цемент ишлаб чиқариш бошланади
Заводнинг йиллик 1,3 миллион тонна ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган дастлабки босқичи 14 ойдан кейин илк маҳсулотини бера бошлайди.
Наманган вилоятидаги “Наманган” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида Хитой инвестициялари иштирокида барпо этиладиган йирик цемент заводида М-600 маркали юқори сифатли цемент ишлаб чиқарилади.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг 2 ноябрь куни хитойлик инвесторлар гуруҳи билан ўтказган учрашувида ушбу лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

35 гектар ҳудудда икки босқичда барпо этиладиган ушбу йирик цемент заводи лойиҳасининг умумий қиймати 100 миллион АҚШ долларидан ошиқ бўлиб, лойиҳа тўлалигича хитойлик инвесторлар томонидан молиялаштирилади. Заводнинг йиллик 1,3 миллион тонна ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган дастлабки босқичи 14 ойдан кейин илк маҳсулотини бера бошлайди.
Дилмурод Жумабоев
Мавзуга оид
08:41 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев бугун Наманган вилоятида бўлади
17:30 / 19.06.2026
Наманганда ИИБ терговчиси номусга тегиш жиноятини “ёпиб” юборгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
09:00 / 18.06.2026
Наманганда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаси қўлга олинди
11:55 / 12.06.2026