Наманган вилоятида 23 август куни дам олувчилар ўтирган иккита катер тўқнашиб кетди.
Kun.uz манбасига кўра, ҳолат Сирдарё дарёсининг Тўрақўрғон туманидан ўтган ҳудудида юз берган.
Таъкидланишича, ҳудуддаги дам олиш маскани меҳмонларини айлантириб юрган иккита катер кўприк тагида тўқнашиб кетган. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Таҳририятга келиб тушган тасвирларда қутқарув нимчасини кийган одамлар сувда оқиб кетаётгани, катердагилар уларни қутқаришга ҳаракат қилаётгани кўринади.
Ҳозирча ҳодиса юзасидан тегишли ташкилотлар расмий изоҳ бергани йўқ.
Наманганда иккита катер тўқнашиб кетди
15:198 2581 мин
Ҳолат 23 август куни Сирдарё дарёсининг Тўрақўрғон туманидан ўтган ҳудудида юз берган. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.









