Ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида расм чизиш бўйича республика кўрик танловида барча қатнашчилар ғолиб деб топилди
Ёшлар ижод саройи биносида 7 ёшдан 17 ёшгача ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшлар ўртасида расм чизиш бўйича республика кўрик танлови ҳамда ногиронлиги бўлган болалар томонидан яратилган санъат асарларининг кўргазмаси ташкил қилинди.
Ўзбекистон Адлия вазирлиги Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштириш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича
“Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳасини амалга ошириб келмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида 2 ноябрь куни Ёшлар ижод саройи биносида 7 ёшдан 17 ёшгача ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшлар ўртасида расм чизиш бўйича республика кўрик танлови ҳамда ногиронлиги бўлган болалар томонидан яратилган санъат асарларининг кўргазмаси ташкил қилинди.
Болажонлар имкониятлари чекланган бўлишларига қарамасдан, тенгқурлари қаторида ўз санъатларини намойиш қилишди.
Танлов жараёнида бошқа танловларда кузатилмайдиган ажойиб воқеа рўй берди. Яъни республиканинг барча ҳудудларидан саралаб олинган болаларнинг барчаси имкониятлари чекланганлигига қарамасдан ҳаётга бўлган қизиқишлари юқори даражада эканлиги ва бу борада бошқаларга ўрнак бўлганликлари сабабли расм чизишда 1-ўринга муносиб деб топилди.