Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида авиақатновлар сони ҳафтасига 15тагача оширилади
Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси авиация ҳукуматлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар қилмоқда.
Вазирлик делегациясини Хитой фуқаро авиацияси бош бошқармасида Халқаро ишлар департаменти бош директорининг ўринбосари Байи Вэньли хоним қабул қилди.
Музокараларда томонлар авиация қатновлари соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги парвозларни кўпайтириш, тайинланган авиакомпанияларнинг парвозлар географиясини кенгайтириш ва амалга оширилаётган рейсларни Пекин шаҳридаги янги “Дасин” халқаро аэропортига ўтказиш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида тайинланган авиакомпанияларнинг рейсларини ҳафтасига 15 тагача ошириш, икки давлат авиация ҳукумати ўртасидаги мавжуд келишувга Пекин, Урумчи, Шанхай, Гуанчжоу, Тяньзинь каби рухсат этилган шаҳарлар қаторига тайинланган авиакомпаниялар томонидан парвозларни амалга оширишда Хитойнинг Сиань, Санья, Иу ва Чэнду шаҳарларини қўшиш, авиакомпаниялар рейсларини Пекин шаҳридаги янги “Дасин” халқаро аэропортига ўтказиш бўйича ташкилий-техник масалаларни ишлаб чиқишни бошлаш юзасидан келишувга эришилди.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026