Жаҳон | 15:40 / 07.11.2019
10340
2 дақиқада ўқилади

Хитойдан Европага йўл олган илк юк поезди Босфор бўғозидан ўтди

Фото: Anadolu Agency

Унинг таркиби 21та вагондан иборат бўлиб, 42 дона контейнер олиб кетмоқда. Поезд 12 кун ичида 10 мамлакат орқали ўтиб, 11,5 минг километрга яқин йўл босади.

Хитойдан Қозоғистон, Озарбойжон, Грузия ва Туркия орқали Европага йўл олган илк юк поезди Босфор бўғози остидаги Мармарай тоннелидан ўтди. Бу ҳақда TRT телеканали хабар берди.

Хабар қилинишича, China Railway Express поезди Хитойнинг Шиан шаҳридан йўлга чиққан. Унинг таркиби 21та вагондан иборат бўлиб, 42 дона контейнер олиб кетмоқда. Поезд 12 кун ичида 10 мамлакат орқали ўтиб, 11,5 минг километрга яқин йўл босади. Унинг сўнгги манзили Чехия пойтахти Прага бўлади.

"Темир ипак йўли" деб ҳам номланувчи "ўрта транспорт йўлаги" Боку-Тбилиси-Карс темир йўли ва Европани Осиёни билан боғловчи Мармарай тоннели орқали ўтган.

Мазкур йўналиш туфайли Хитойдан Европага юк ташиш харажатлари ва вақти қисқариши режалаштирилган.

Мавзуга оид