Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк раиси ўринбосарларидан бири бошқа ишга ўтказилди
Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари Ориф Алибоевич Бўтаев ўз лавозимини тарк этди.
Kun.uz манбаси хабар қилишича, Ориф Бўтаев «Ўзсаноатқурилишбанк» раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.
Ориф Бўтаев 1983 йилда туғилган, 2006 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2012 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган.
У муқаддам Марказий банкнинг Кредит маълумотларининг давлат реестрини юритиш департаментини бошқарган, 2018 йилнинг ноябридан буён Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
19:54 / 15.07.2026
Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилди
13:46 / 13.07.2026
2025 йилда уй-жой нархлари пасайди, олди-сотди кўпайди - Марказий банк таҳлили
19:08 / 07.07.2026
ХВЖ Ўзбекистондаги валюта курсининг “сузувчи” режимини тан олди
19:43 / 04.07.2026