Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ Тошкент вилоятидаги портлаш бўйича қўшимча маълумот берди
2019 йилнинг 11 ноябрь куни Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани, «Сурум» МФЙ, Намунали уй кўчасида жойлашган 1-уйнинг иситиш қозонидан табиий газнинг сизиб чиқиши натижасида чақнаш содир бўлгани хабар берилганди.
ФВВ хабарига кўра, бунинг оқибатида уйнинг том қисми қулаб тушган ва уй жиҳозлари ёнган. Бирламчи маълумотларга кўра, 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари, 4 нафар фуқаро турли даражадаги тан-жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.
Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар вазирликлари ва вилоятнинг тегишли мутасадди раҳбарлари, Тез ҳаракат қилиш Республика кўп тармоқли маркази, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари чиқишган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади ФВВ маълумотида.
Мавзуга оид
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
08:58 / 20.06.2026
Чирчиқдаги каналда ҳушсиз ҳолатдаги фуқаро қутқарилди
16:47 / 19.06.2026