Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда жуда кўп миқдордаги обуна маблағлари талон-торож қилинди
Сурхондарёда жуда кўп миқдордаги обуна маблағлари талон-торож қилинди. Бу ҳақда Kun.uz’га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маҳкама ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари бирлашган таҳририятининг мансабдор шахслари мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, 2017-2018 йиллар ва жорий йилнинг ўтган даврида газеталар обунаси учун келиб тушган 2,3 млрд. сўм пул маблағларини савдо ва қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда автомашиналарга техник хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларга молиявий ёрдам сифатида ўтказиб бериб, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганликлари аниқланган.
Шунингдек, таҳририят мансабдор шахслари “С.Э.М” МЧЖ мансабдор шахслари билан олдиндан бириктириб, 2018 йилда фермер хўжаликларининг хабардорлигисиз “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталарига обуна ташкил қилиш учун 150 млн. сўм пул маблағларини жамият ҳисоб рақамига ўтказилишига эришиб, амалда фермер хўжаликларига газеталарни етказиб бермаганликлари фош этилган.
Шу билан бирга, “С.Э.М.” МЧЖ мансабдор шахслари жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2017-2018 йиллар ва 2019 йилнинг 9 ойида жамият ҳисоб-рақамига хўжалик юритувчи субъектлардан даврий нашрларга обуна учун келиб тушган 5,4 млрд. сўм пул маблағларидан 1,9 млрд. сўмини бошқа мақсадларда ишлатиб юборганликлари маълум бўлган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари бирлашган таҳририяти давлат корхонаси ҳамда “С.Э.М” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
21:04 / 09.04.2026