Ҳонгконгда намойишчилар полицияга камонлардан ўқ узди
Ҳонгконг полицияси намойишчилар полиция ходимларига камонлардан ўқ узишгани ва гул экилган тувакларни улоқтиришгани ҳақида маълум қилди, деб хабар берди Bloomberg. Полициячилар бунга жавобан кўздан ёш оқизувчи газ қўллашган.
Ҳонгконгда тўрт кундан буён намойишлар ва полиция билан тўқнашувлар давом этмоқда. Намойишчилар шаҳар транспорти ҳаракатини тўхтатиб қўйишга уринишмоқда. ОАВнинг хабар беришича, кейинги кунларда намойишчилар орасида камонлар, найза ва арбалетлар билан қуролланганлар пайдо бўлгани ҳақида хабар бермоқда.
Шаҳарда боғчалар ва мактаблар ҳафта охирига қадар ёпилди. Университетларда ҳам дам олиш кунларига қадар ўқишлар бекор қилинди.
No need to read dystopian novels anymore. Chinese University students fight the invading riot police with high jump cross bars, bows and arrows. #2A #Hongkong pic.twitter.com/felJHlRRUK
— Badcanto (@Badcanto) November 12, 2019
Ҳонгконгдаги Хитой университети кампуси намойишчиларнинг асосий лагерларидан бирига айланган. Бу ерда талабалар ва полициячилар ўртасида тўқнашувлар содир бўлиши натижасида яқин-атрофдаги темир йўл станциясига зарар етди. Талабалар университет ошхоналаридан бирини эгаллаб олишди ва намойишчиларга таом тайёрлаб беришмоқда, деб ёзади South China Morning Post.
Полиция вакилининг сўзларига кўра, намойишчиларнинг ўзларини тутишлари терроризмга яқин келмоқда. Унинг айтишича, Хитой университети ҳудудида ёнувчи аралашмали идишлар, камонлар, найза ва катапульталар тайёрланмоқда.
On fire: Here’s how clashes between protesters and police escalated on Tuesday night at the Chinese University of Hong Kong.
— Bloomberg TicToc (@tictoc) November 13, 2019
More @business: https://t.co/aUC1AzPF0Q #HongKongProtests #香港 #CUHK pic.twitter.com/FzTg3Ev3gr
Мавзуга оид
10:30 / 01.11.2024
Гуржистон мухолифати янги норозилик намойиши ҳақида маълум қилди
00:28 / 06.09.2024
Ҳонгконгда «Яги» супертайфуни туфайли 100 дан ортиқ рейс бекор қилинди
17:22 / 09.08.2024
Британия: Тартибсизликка айланган намойишлар сабаби нима?
14:03 / 08.08.2024