Тошкентда МОМИҲ дастурининг вазирлар даражасидаги конференцияси бошланди
Тошкентда Осиё тараққиёт банки ва Инвестициялар ва Ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастурининг (МОМИҲ) вазирлар даражасидаги конференцияси бўлиб ўтмоқда.
МОМИҲнинг асосий мақсади тўртта устувор соҳада, жумладан, транспорт инфратузилмаси, божхона ҳамкорлиги, савдо сиёсати ва энергетика соҳасида минтақавий ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш орқали Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодий ривожланишига кўмаклашишдир.
Конференцияда Хитой, Озарбойжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Афғонистон, Покистон ва Туркманистоннинг молия, ташқи ишлар, иқтисодиёт ва савдо соҳаларидаги вазирлари ва давлат вакиллари, шунингдек Европа Иттифоқи, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон божхона ташкилоти ва бошқа бир қатор халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.
Конференцияга Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умрзоқов раислик қилмоқда.
Мавзуга оид
15:42 / 30.10.2024
Маълумотлар “кафт устида” бўлса, тўғри қарор чиқариш эҳтимоли ортади – Тошкентда маълумотларни бошқариш мавзусида конференция бўлиб ўтди
12:29 / 03.10.2024
“Ресурслар тугайди, ғоялар эса йўқ” – креатив иқтисодиёт конференцияси давом этмоқда
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
10:27 / 24.05.2024