Жаҳон | 08:23 / 15.11.2019
15677
1 дақиқада ўқилади

Мексикадаги қишлоқни денгиз кўпиги эгаллаб олди (видео)

13 ноябрь эрталаб Мексиканинг Карденас муниципалитетидаги Вилья Санчес Магальянес қишлоғи кўчалари денгиз кўпиги билан тўлиб-тошди. “Кўпикли” тошқин баландлиги 1 метргача етган.

Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеода оқ қуюқ кўпик кўчалар ва ҳовлиларни эгаллаб олганини кўриш мумкин. Маълум қилинишича, кучли довул ва шамол туфайли ўрнатилган совуқ ҳаво сабабли денгиз тўлқинлари кўпикланиб, пляждан анча ташқарига чиқиб, соҳилдаги қишлоқни “ишғол қилган”.

Воқеа жойига қутқарувчилар келиб, маҳаллий аҳолига антиқа табиий ҳодиса вақтида ёрдам беришган. Маҳаллий ОАВда маълум қилинишича, кўпик тушгача йўқолиб, ўз ортидан кўлмаклар ва лой қолдирган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид