Хитой энг янги қитъалараро баллистик ракета синовини ўтказди
Хитой бир нечта ядровий каллак ташишга қодир DF-41 (Дунфэн-41) энг янги қитъалараро баллистик ракета синовини ўтказди. Бу ҳақда The Washington Times хабар берди.
Нашр манбасининг маълум қилишича, синов 22 ноябрь куни ўтказилган ва 2018 йил майдан буён илк бор синовдан ўтказилган DF-41 бўлган.
Америка разведкаси Пекинда 1 октябрда бўлиб ўтган парадда ушбу ракета намойиш этилганидан келиб чиқиб, у аллақачон шай ҳолга келтирилган деб ҳисобламоқда. Ўшанда 16та DF-41 мобиль мажмуаси намойиш этилганди.
Март ойида АҚШ қуролли кучлари адмирали Филипп Дэвидсон Хитой DF-41 баллистик ракеталарини синовдан ўтказишда давом этаётганини билдирганди.
АҚШ ҳарбий таҳлилчиларининг сўзларига кўра, DF-41 олтитадан ўнтагача ядровий каллак таший олади. Хитойнинг аввалги ядровий ракеталари фақат битта жанговар каллак билан жиҳозланиши мумкин эди.
Мавзуга оид
18:53 / 06.11.2024
АҚШ қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказди
23:20 / 23.09.2024
Кремл Путиннинг янги ядровий ракеталари синови муваффақиятсиз кечганидан бехабар эканини маълум қилди
16:36 / 10.09.2024
ОАВ Россия Эрондан баллистик ракеталар олганини хабар қилди. Бу ҳақда нималар маълум ва Украина учун қанчалик хавфли?
18:14 / 28.08.2024