Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Россия билан муносабатларни ўта мураккаб деб атади
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат фуқаролари Европа билан бирлашиш йўлини танлаганини, Россия билан муносабатлар эса "ўта мураккаб вазиятда" эканлигини айтди.
Аввалроқ украиналик бизнесмен Игорь Коломойский The New York Times газетасига берган интервьюсида Россия ва Украина ўртасидаги муносабатлар тикланиши муҳим эканлигини айтганди.
"Жаноб Коломойский Украина президенти эмас ва у Украина фуқароси ҳисобланади. Украинанинг аксарият фуқаролари Европа билан бирлашиш йўлини танлади, шунинг учун қаерга боришимиз кераклигини айнан Украина халқи танлайди. Россия билан ўта мураккаб вазиятдамиз. Биз мулоқот бошладик, тўғрироғи, тўрт раҳбарнинг нормандча учрашуви давомида бошланади", - деди Зеленский.
Парижда 9 декабрь куни Франция, Германия, Россия ва Украина ўртасида "нормандча шакл"даги учрашуви бўлиб ўтади.
Коломойский Украинанинг энг бой кишиларидан бири ҳисобланади. Турли маълумотларга кўра, унинг бойлиги 1,4 миллиард доллар атрофида.
Мавзуга оид
08:56 / 11.07.2026
Украина Россиядаги стратегик объектларга зарбаларни кенгайтирмоқчи
12:28 / 10.07.2026
Трамп Украинага Patriot учун ракеталар лицензиясини ваъда қилди
21:27 / 08.07.2026
Трамп Украинанинг Россия ичкарисига берган зарбаларини қўллаб-қувватлади
12:11 / 06.07.2026