Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХАЭА янги раҳбари Ўзбекистонга АЭС қуришда кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлади
Вена шаҳрида Ўзбекистоннинг Халқаро атом энергияси агентлигидаги (ХАЭА) доимий вакили, элчи Шерзод Асадов 2 декабрь куни ўз лавозимига киришадиган агентликнинг янги бош директори Рафаэл Гросси билан учрашди.
Рафаэл Гроссига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ХАЭА бош директори этиб сайлангани муносабати билан табрик мактуби тақдим этилди.
Учрашув давомида Ўзбекистонда янги саноат - ядро энергетикасини ривожлантириш, ушбу соҳадаги илмий ва таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, тиббиётга ва иқтисодиётга янги технологияларни жорий этиш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар тўғрисида фикр алмашилди.
Мамлакатда атом электр станциясини қурилиши таълим, ядро-муҳандислик фанлари, қурилиш ва энергетика саноати тизимини такомиллаштиришни таъминлаши қайд этилди.
ХАЭАнинг Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, «Ўзатом» агентлиги, Фанлар академияси ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан эришилган самарали ҳамкорлик даражаси таъкидланди.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда республикада тадқиқот ядро реакторининг хавфсиз ишлашини мустаҳкамлаш бўйича ишлар бажарилди, радиоактив изотопларни халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқариш учун шароит яратилди, Давлат стандартлаштириш қўмитаси ва Миллий гидрометеорология марказида ихтисослаштирилган лабораториялар модернизация қилинди, Ўзбекистоннинг иккита етакчи университетларида ўқув лабораториялари очилди, энг муҳими нафақат пойтахтда, балки мамлакат минтақаларидаги тиббиёт марказларида янги жиҳозлар киритилди ва такомиллаштирилди.
ХАЭАнинг Ўзбекистонда ядровий билимларни мустаҳкамлаш ва сақлашга муҳим ҳисса қўшганини қайд этилди. Шу йилнинг ўзида техник кооперация лойиҳалари доирасида ўзбекистонлик мутахассислар томонидан 19 та узоқ муддатли амалиёт ўталди, етакчи ядровий марказларга тўртта илмий ташриф ва иккита эксперт миссиялари амалга оширилди ва мамлакатда миллий ўқув курслари ва амалий йиғилишлар ўтказилди.
Ўзбекистонда ХАЭА томонидан амалга оширилаётган ишлар даражаси, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш ва ошириш бўйича қўшма фаолият самарадорлигидан мамнунлик изҳор этилди. Техник ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Суҳбат чоғида ядро хавфсизлигини таъминлаш бўйича ХАЭАнинг барча талаб ва тавсияларига риоя қилиш бўйича халқаро мажбуриятларга Ўзбекистон содиқлиги таъкидланди.
Агентлик раҳбари Ўзбекистонга техник ва эксперт ёрдамини кўрсатиш, шу жумладан атом электр станциясини қуриш жараёнида кўмаклашишга ХАЭАнинг бундан кейин ҳам тайёрлиги тасдиқлади.
Мавзуга оид
21:42 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева ХАЭА бош директори Рафаэл Гросси билан учрашди
17:43 / 31.05.2026
Қозоғистон Эроннинг уран захираларини қабул қилишни таклиф қилди
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
08:10 / 19.03.2026